Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими томонидан 2019 йил 30 август куни Оқдарё тумани 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида анъанавий август кенгашининг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими томонидан 2019 йил 30 август куни Оқдарё тумани 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида анъанавий август кенгашининг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Анжуманни туман мактабгача таълим бўлими мудири очди ва олиб борди. Оқдарё туман ҳокими Ф.Абиловга сўзи давомида туман мактабгача таълим тизимида амалга оширилган улкан ислоҳотлар натижасида эришилган ютуқларини алоҳида таъкидлади ва шу соҳада меҳнат қилаётган барча жонкуяр ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Янги ўқув йилида мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш борасида барча мактабгача таълим соҳасидаги ходимларга муваффақиятлар тилади.

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими томонидан 2019 йил 30 август куни Оқдарё тумани 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида анъанавий август кенгашининг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Анжуманни туман мактабгача таълим бўлими мудири очди ва олиб борди. Оқдарё туман ҳокими Ф.Абиловга сўзи давомида туман мактабгача таълим тизимида амалга оширилган улкан ислоҳотлар натижасида эришилган ютуқларини алоҳида таъкидлади ва шу соҳада меҳнат қилаётган барча жонкуяр ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Янги ўқув йилида мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш борасида барча мактабгача таълим соҳасидаги ходимларга муваффақиятлар тилади. Туман мактабгача таълим бўлим мудири 2018/2019 ўқув йили давомида амалга оширилган ишлари ҳамда янги ўқув йилида мактабгача таълим бўлимининг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари ҳақида таништириб ўтди. Анжуман давомида мактабгача таълим тизимини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшаётганлиги учун Давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасалари тадбиркорлари ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилот раҳбарлари, педагог тарбиячиларига мактабгача таълим бўлими томонидан эсталик совғалари, фахрий ёрлиқлар топширилди. Август конференциясида ташкилотларда тарбияланаётганлар томонидан байрам дастурлари намойиш этилди. Байрамона тарзда ўтган ушбу конференция барчани хушнуд этди.


Охирги ўзгариш вақти: 05/09/2019 08:25;   Кўрилганлиги: 157
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumani-maktabgacha-talim-bolimi-tomonidan-2019-yil-30-avgust-kuni-oqdaryo-tumani-14-sonli-bolalar-musiqa-va-sanat-maktabida-ozbekiston-respublikasi-mustaqilligining-yigirma-sakkiz-yilligi-munosabati-bilan-jonajon-ozbekistonim-mangu-bol-omon-shiori
Чоп этилган вақт: 27/05/2020 09:08