Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё тумани МТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Призденти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани мактабгача таьлим бу́лими томонидан Ўзбекистон Республикаси Призденти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида “5-та муҳум ташаббус-маънавий етук баркамол шахс кафолати” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани мактабгача таьлим бу́лими томонидан Ўзбекистон Республикаси Призденти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида “5-та муҳум ташаббус-маънавий етук баркамол шахс кафолати” шиори остида тадбир ташкил этилди. Семинарда тумандаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари 5 та муҳим ташаббус бўйича ўзлари тайёрлаб келган кўргазмалари билан иштирок этишди.Тадбир давомида болажонлар томонидан Ватанимиз шон-шуҳратини, бахтли болаликни тараннум этувчи қўшиқ ва шерлар ижро этилди, спорт чиқишлари намойиш этилди. Тадбирда Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов, Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ходими Ш.Жомуродов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Саидмуродов иштирок этишди. Тадбирда иштирок этган мехмонлар мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган тарбиячилар томонидан яратилган кўргазмаларни кўздан кечирар экан улар меҳнатига тасаннолар айтишди. Бундай кўргазмаларни ташкил этилиши болаларни дунёқарашини ўстиради, фикирлаш қобилиятини ривожлантиради, уларни ҳар томонлама ривожланган холда мактаб таълимига тайёрлашда муҳим рол ўйнайди деди туман ҳокими Ф.Абилов. Тадбирда қатнашганлар бир олам таъсуротлар олишди.


Охирги ўзгариш вақти: 07/10/2019 16:25;   Кўрилганлиги: 212
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumani-mtb-tomonidan-ozbekiston-respublikasi-prizdenti-shmirziyoevning-tashabbusi-bilan-tashkil-etilgan-5-ta-muhim-tashabbusi-ijrosini-taminlash-maqsadida-tadbir-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 26/05/2020 06:12