Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

ОҚДАРЁ ТУМАНИДА 28-29 МАРТ КУНЛАРИ 3 ТА ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИЛАР

Жорий йилнинг 28-29 март кунлари туманимиздаги Галаравот МФЙда ташаббускор –тадбиркор Абдиева Муяссар томонидан “Наврўз” номли, Темирак МФЙда ташаббускор-тадбиркор Абдуллаева Адолат томонидан “Адолат Она” номли ва Оқдарё МФЙда ташаббускор-тадбиркор Усмонов Ғулом томонидан “Чарос” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини йўлга қўйдилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги 595-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташаббускор-тадбиркорларни қўллаб-қувватлаган ҳолда Оқдарё туманида 3 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини бошлаш учун туман ҳокимлиги томонидан рухсатномалар берилди. Жорий йилнинг 28-29 март кунлари туманимиздаги Галаравот МФЙда ташаббускор –тадбиркор Абдиева Муяссар томонидан “Наврўз” номли, Темирак МФЙда ташаббускор-тадбиркор Абдуллаева Адолат томонидан “Адолат Она” номли ва Оқдарё МФЙда ташаббускор-тадбиркор Усмонов Ғулом томонидан “Чарос” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини йўлга қўйдилар.   Фаолияти бошланган мазкур оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларида 75 нафар болалар таълим-тарбия олишни бошладилар. Болаларнинг юзидаги табассум, уларнинг хурсандчилигидан бугунги кунда мухтарам Президентимизнинг мактабгача таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратаётганлигидан далолатдир. Тадбирларда мактабгача таълим бўлими мудири, маҳалла раиси, маҳалла фаоллари ва мактабгача таълим бўлими ҳамда мактабгача таълим муассасалари ходимлари қатнашдилар. Маҳалла оқсоқоллари ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси келажагимиз давомчилари бўлмиш ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда фаолияти давомийлигига катта ишонч билдирдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 30/03/2019 08:11;   Кўрилганлиги: 236
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumanida-28-29-mart-kunlari-3-ta-oilaviy-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasalari-oz-faoliyatini-boshladilar
Чоп этилган вақт: 26/05/2020 07:13