Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

ОҚДАРЁ ТУМАНИДА 3 ТА ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

ОҚДАРЁ ТУМАНИДА 25 МАРТ КУНИ 3 ТА ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ.

Бугунги кунда вилоятимизда нодавлат, давлат-хусусий шерикчилик ҳамда оилавий мактабгача таълим муассасаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ташаббускор-тадбиркорларни қўллаб-қувватлаган ҳолда Оқдарё туманида 3 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини бошлаш учун туман ҳокимлиги томонидан рухсатномалар берилди. 25 мартда туманимиздаги Бозоржой МФЙда ташаббускор –тадбиркор Музаффарова Шахноза томонидан “Лола” номли, Темирак МФЙда ташаббускор-тадбиркор Бозорова Шахло томонидан “Ғунча” номли ва Узунқишлоқ МФЙда ташаббускор-тадбиркор Раимова Дилдора томонидан “Чарос” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилди. Ташкил этилган мазкур оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларида 75 нафар болалар таълим-тарбия олишни бошладилар. Болаларнинг юзидаги табассум, уларнинг хурсандчилигидан бугунги кунда мухтарам Президентимизнинг мактабгача таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратаётганлигидан далолатдир.


Охирги ўзгариш вақти: 26/03/2019 10:13;   Кўрилганлиги: 396
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumanida-3-ta-oilaviy-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasalari-oz-faoliyatini-boshladi
Чоп этилган вақт: 26/05/2020 06:17