Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туманида “АЗИЗА НИГОРА”номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятини бошлади

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими томонидан мактабгача таълим соҳасида қабул қилинаётган қарорлар ижросини таъминлаш, давлат мактабгача таълим муассасаларини янгидан таъмирлаш ҳамда туманда нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш юзасидан бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Бугунги кунда туманда нодавлат, оилавий ҳамда давлат-хусусий шерикчилик асосидаги таълим муассасалари ташкил этиш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Жумладан жорий йилнинг 3 июл куни Оқдарё тумани Янгиобод махалла фуқаролар йиғинида яшовчи ташаббускор Турақулов Машраб томонидан қуввати 75 ўринли, болалар учун“Азиза Нигора”номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси топширилди. Ушбу муассаса бугунги кунда 12 нафар маҳаллий аҳолининг иш ўринлари билан таъминлади. Баркамол авлодни ҳар томонлама ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар яратилган: у ерда шифокор кўрсатмаси бўйича якка тартибда ва кичик гуруҳ машғулотлари учун даволаш-жисмоний тарбия хонаси, жисмоний тарбия зали, футбол майдони мавжуд, мусиқий таълим дастури эса тузатиш ритмикаси билан тўлдирилган. Шунингдек, нодавлат мактабгача таълим муассасасида психолог фаолият юритиб, болалар билан машғулотлар ўтказишдан ташқари ота-оналар ва нодавлат мактабгача таълим муассасаси ходимлари билан консультациялар ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Бундан ташқари болажонларимизни юртимиз равнақи йўлида тарбиялашда рус тили, инглиз тиллари мукаммал ўрганиши учун алоҳида имкониятлар яратилган.

Киритилган вақти: 02/08/2019 14:05;   Кўрилганлиги: 167
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumanida-aziza-nigoranomli-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasasi-faoliyatini-boshladi
Чоп этилган вақт: 30/05/2020 17:45