Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туманида “Наврўз” умумҳалқ байрами арафасида янги Давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 19 март куни Оқдарё туман Оқдарё маҳалла фуқаролар йиғинида 120 ўринли 24-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти янги биносининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни туман ҳокими Н.Сулаймонов очиб бериб, маҳалла аҳлини ва мактабгача таълим тизими ходимларини янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилганлиги билан табриклади. Фойдаланишга топширилган 24-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти янги биносининг лойиҳа қиймати 3 миллард700 миллионни ташкил этиб, бугунги кунда ташкилотда болажонлар учун барча қулайликлар, шарт-шароитлар яратилган ҳамда замонавий жихозлар билан таъминланган. 24-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти шу вақтга қадар мослаштирилган бинода қуввати 50 ўринли мактабгача таълим ташкилоти сифатида фойдаланиб келинаётган эди.Бундан ташкари яна 12 нафар ишсиз хотин- кизларимиз иш билан таьминланди.

 Ушбу 24-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти янги биносининг “Наврўз” умумхалқ байрамида фойдаланишга топширилиши болажонларга ва маҳалла аҳлига ажойиб совға бўлди.


Киритилган вақти: 20/03/2021 04:26;   Кўрилганлиги: 44
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumanida-navroz-umumhalq-bayrami-arafasida-yangi-davlat-maktabgacha-talim-tashkiloti-binosi-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 13/04/2021 04:32