Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туманида “Соғлом овқатланишни ташкил этиш ойлиги” ўтказилди

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 22-сонли мактабгача таълим муассасасида  “Соғлом овқатланишни ташкил этиш ойлиги” ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг жорий йил 27 февраль куни 2/36-сонли мактабгача таълим муассасаларида “Соғлом овқатланишни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарори ижроси юзасидан Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 22-сонли мактабгача таълим муассасасида жорий йилнинг 15 март куни ҳамширалар учун ўқув семинари ташкил этиш режалаштирилди.

Мазкур ўқув семинари юқори савияда самарали ўтказилди. Тадбирда Туман мактабгача таълим бўлими мудир, мактабгача таълим муассасалари мудиралари, Туман ДСЭНМ масъул ходимлари ҳамда “Оқдарё овози” газетасидан бир гуруҳ мухбирлар иштирок этдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 18/03/2019 07:00;   Кўрилганлиги: 272
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumanida-soglom-ovqatlanishni-tashkil-etish-oyligi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 30/05/2020 16:58