Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туманида яна битта давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Ватанимизда фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол, илмли, доно ва иқтидорли бўлиб етишлари учун мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилаётгани барчамизга маълум. Жорий йилнинг  30 декабр куни Оқдарё тумани Ойтамғали  маҳалла фуқаролар йиғинида 120 ўринли 34-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда туман ҳокими Н.Сулаймонов, туман ҳокими ўринбосар  С.Луқмонов, Мактабгача таълим бўлими мудири, сектор раҳбарлари, маҳалла оқсоқоллари, туман мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирок этишдилар.

Тадбирни туман ҳокими Н.Сулаймонов очиб бериб, маҳалла аҳлини ва мактабгача таълим тизими ходимларини янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилганлиги билан табриклади. Фойдаланишга топширилган 34-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти лойиҳа қиймати 2 600 миллионни ташкил этиб, бугунги кунда ташкилотда  болажонлар учун барча қулайликлар, шарт-шароитлар яратилган ҳамда замонай жихозлар билан таъминлаган. Тадбир давомида болажонлар томонидан ижро этилган ашула ва рақслар тадбир қатнашчиларига манзур бўлди.

Ушбу 34-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги йил байрамида фойдаланишга топширилиши болажонларга яна бир ажойиб совға бўлди.

Киритилган вақти: 07/01/2021 06:04;   Кўрилганлиги: 87
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumanida-yana-bitta-davlat-maktabgacha-talim-tashkiloti-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 19/05/2021 06:08