Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туманида яна битта янги давлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.

Оқдарё тумани Авазли маҳалла фуқаролар йиғини Авазали қишлоғида туман ҳокимлиги захирасида бўлган бўш турган бино қайта қурилиб янги 100 ўринли мактабгача таълим муассасаси сифатида фойдаланишга топширилди.

Оқдарё тумани Авазли маҳалла фуқаролар йиғини Авазали қишлоғида туман ҳокимлиги захирасида бўлган бўш турган бино қайта қурилиб янги 100 ўринли мактабгача таълим муассасаси сифатида фойдаланишга топширилди.

Ушбу мактабгача таълим муассасасига тумандаги 3-7 ёшли 150 нафар болалар қамраб олинди. 26 та иш ўринлари яратилди ва 26 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Мазкур муассаса туман мактабгача таълим бўлими тасарруфига ўтказилиб 16-сонли мактабгача таълим муассасаси мақомига эга бўлди. 16-сонли мактабгача таълим муассасаси хисобига туманда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш фоизи 27,6 % (фоиз)га ошди.

Авазали маҳалла фуқаролар йиғинида шу кунга қадар мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмас эди. Қишлоқ аҳолиси ушбу мактабгача таълим муассаса очилишидан бошлари осмонга етдилар. Болаларнинг юзидаги табассум ва хурсандчиликларининг чеки йўқ. Мазкур тадбирни туман ҳокими Ф.Н.Абилов очиб берди. Тадбирда 2-сектор раҳбари С.Юсупов, 3-сектор раҳбари Б.Ибрагимов, 4-сектор раҳбари Ғ.Хамраев, туман ҳокими ўринбосарлари, туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва, мактабгача таълим муассасалари мудиралари, ташаббускор-тадбиркорлар ва мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари қатнашдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 05/04/2019 12:36;   Кўрилганлиги: 274
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumanida-yana-bitta-yangi-davlat-maktabgacha-talim-muassasasi-oz-faoliyatini-boshladi
Чоп этилган вақт: 25/05/2020 10:51