Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

ОҚДАРЁ ТУМАНИДА ЯНА УЧТА ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги 595-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташаббускор-тадбиркорларни қўллаб-қувватлаган ҳолда Оқдарё туманида учта Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини бошлаш учун туман ҳокимлиги томонидан рухсатномалар берилди.            Туманимиздаги Галаравот МФЙда ташаббускор –тадбиркор Нарзиқулова Гулбаҳор томонидан  “Баҳор” номли, Янгиобод МФЙда ташаббускор-тадбиркор Рашидова Рухсора томонидан “Ораста” номли ва  МФЙда ташаббускор-тадбиркор  Эшонқулова Мархабо томонидан “Ширина” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини йўлга қўйдилар.    Фаолияти бошланган мазкур оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларида 75 нафар болалар таълим-тарбия олишни бошладилар. Болаларнинг юзидаги табассум, уларнинг хурсандчилигидан бугунги кунда мухтарам Президентимизнинг мактабгача таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратаётганлигидан далолатдир. Тадбирларда мактабгача таълим бўлими мудири, маҳалла раиси, маҳалла фаоллари ва мактабгача таълим бўлими ҳамда мактабгача таълим муассасалари ходимлари қатнашдилар. Маҳалла оқсоқоллари ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси келажагимиз давомчилари бўлмиш ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида такидлаб ўтишдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 05/04/2019 13:43;   Кўрилганлиги: 325
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumanida-yana-uchta-oilaviy-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasalari-oz-faoliyatini-boshladi
Чоп этилган вақт: 27/05/2020 08:35