Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарёда инвестиция дастури асосида 2 та янги МТТ қурилмоқда.

Ўсиб келаётган авлоднинг ҳар томонлама етук, билимли, интеллектуал жиҳатдан кучли, маънан ва ақлан соғлом  бўлиб улғайишларида мактабгача таълим ташкилотларининг роли беқиёс

Замонавий, жаҳон талаблари асосида қурилаётган мактабгача таълим муассасаларида келажагимиз бунёдкорлари учун етарли шароитлар яратилиб, бу таълим-тарбия самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Юртимизда ёшларнинг келажагига қаратилаётган эътибор,  таълим тизимида истиқболли дастурлар асосида олиб борилаётган амалий ишлар  Ватан, жамият тараққиёти йўлида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Вилоятимизнинг Окдарё туманида бугунги кунда 28 та давлат Мактабгача таълим ташкилоти, 7та давлат хусусий шерикчилик, 2 та хусусий  ва 61 та оилавий боғчалар  мавжуд. 3-7 ёшлилар туманда 12787 нафар. Шундан 6435 нафари мактабгача таълимга жалб этилган бўлиб қамров 51, 4 фоизни ташкил этади.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ -  4565 Қарорига мувофиқ туманда инвестиция дастури асосида қурилиш ишлари тугатилиб  2 та давлат МТТ ўз фаолиятини бошлайди. Айни кунларда қурилиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Раҳмонов мазкур қурилиш жараёнлари билан танишиб, замонавий шарт-шароитларни яратиш борасида ўз таклифларини берди.

Тумандаги “Ойтамгали” МФЙда 120 ўринли  34-ДМТТ “Гашсан Лазиз” МЧЖ,   “Окдарё” МФЙда  120 ўринли  24-ДМТТ “Қурувчи бунёдкор-сервис” МЧЖ хусусий корхоналари томонидан бунёд этилмоқда.

Мазкур Давлат Мактабгача таълим ташкилотлари жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.


Киритилган вақти: 24/06/2020 10:36;   Кўрилганлиги: 207
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryoda-investitsiya-dasturi-asosida-2-ta-yangi-mtt-qurilmoqda
Чоп этилган вақт: 19/05/2021 05:18