Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосари Юлдашев Мақсуджон Абдуллаевич Оқдарё туманига ташрифи жараёнида “Миллат хазинаси” нодавлат мактабгача таълим ташкилотига ва "Шахзоданинг болалик подшолиги" деб номланган Давлат хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилаётган мактабгача талим ташкилотлприга хам борди.

Мактабгача талим Вазири у́ринбосари Максуджон Юлдошев Абдуллаевич Окдарё туманидаги 100 у́ринга му́лжалланган "Шахзоданинг болалик подшолиги" деб номланган Давлат хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилаётган мактабгача талим ташкилотига хам борди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосари Юлдашев Мақсуджон Абдуллаевич  Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги  давлат шерикчилик асосида ташкил этилган  “Миллат хазинаси” нодавлат мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрди. Ушбу ташкилот замонавий қўрилишга эга эканлиги, бугунги кунда болажонларга келажаги порлоқ бўлиши учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги билан танишиб ўтди. М.Абдуллаевич ушбу  давлат шерикчилик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти тўғрисида ўзини фикр-мулоҳазаларини билдириб, таклиф ва тавсияларни айтиб ўтди.


Охирги ўзгариш вақти: 21/08/2019 15:29;   Кўрилганлиги: 190
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/ozbekiston-respublikasi-maktabgacha-talim-vaziri-orinbosari-yuldashev-maqsudjon-abdullaevich-oqdaryo-tumaniga-tashrifi-jarayonida-millat-xazinasi-nodavlat-maktabgacha-talim-tashkilotiga-va-shaxzodaning-bolalik-podsholigi-deb-nomlangan-davlat-xususiy-sheri
Чоп этилган вақт: 25/05/2020 10:47