Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Оқдарё Педагогика коллежида туман мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда карантин қоидаларига амал қилган ҳолатда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29-мартдаги 163-сонли “Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан амалий ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда Оқдарё Педагогика коллежи директори М.Саидмуродов, мактабгача таълим бўлими мудири Б.Aсророва, мактабгача таълим бўлими мутахассислари, ташкилот директорлари, методистлари, ҳамширалари ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди .

Семинарда 163-сонли қарор мазмун-моҳияти коллеж ўқитувчиси Муродқосимов Фазлиддин томонидан слайдлар асосида кенг ёритиб берилди. Қарор юзасидан музокаралар ва савол-жавоблар бўлиб ўтди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга коллеж директори М.Саидмуродов ва бўлим мудири Б.Aсроровалар  жавоб беришиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.


Киритилган вақти: 22/04/2021 07:07;   Кўрилганлиги: 25
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/professional-talim-tizimida-dual-talimni-tashkil-etish-chora-tadbirlari-togrisida
Чоп этилган вақт: 19/05/2021 05:56