Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

ҚАНОАТ ВА ШУКРОНАЛИК ОЙИДА САХОВАТЛИ БЎЛАЙЛИК!

Ҳаётимизда муқаддас Рамазон ойи давом этмоқда. Халқимизнинг маънавий-руҳий ҳаётида алоҳида ўрин тутувчи муборак  ойнинг моҳиятида  инсонийлик, эзгулик, маънавий поклик  фазилатлари  мужассамдир.  Бу ой жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, эл-юртимизга хос эзгу хислатларни, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашда  муҳим  аҳамиятга эга. Шундай  синовли кунларда  ҳам   Муқаддас ислом динининг беш фарзидан бири бўлган бу ой рукнларини   юртдошларимиз уйларида  эмин-эркин, қаноат ва шукроналик  билан  адо  этиб келмоқдалар.

ҚАНОАТ ВА ШУКРОНАЛИК ОЙИДА САХОВАТЛИ БЎЛАЙЛИК!

       Ҳаётимизда муқаддас Рамазон ойи давом этмоқда. Халқимизнинг маънавий-руҳий ҳаётида алоҳида ўрин тутувчи муборак  ойнинг моҳиятида  инсонийлик, эзгулик, маънавий поклик  фазилатлари  мужассамдир.  Бу ой жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, эл-юртимизга хос эзгу хислатларни, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашда  муҳим  аҳамиятга эга. Шундай  синовли кунларда  ҳам   Муқаддас ислом динининг беш фарзидан бири бўлган бу ой рукнларини   юртдошларимиз уйларида  эмин-эркин, қаноат ва шукроналик  билан  адо  этиб келмоқдалар.

          Рамазон ойи рўзаси кишини сабр-қаноатга ўргатади. Чунки, инсон комиллиги  аввало, унинг фазилатларига боғлиқ. Имон тақозо қилган шукроналик, ҳалимлик каби яхши хулқлар сабрда мужассамдир. Бу ой - тарбия ойи ҳамдир. У инсонларни ёлғончилик, ғийбатчилик, фисқу фасод ишлардан  қайтариб, ҳалолликка, меҳнатсеварликка, хушмуомалаликка ўргатади.  Ҳар бир оилада  соғлом турмуш тарзини , соғлом муҳитни тарғиб қилади. Рамазон ойининг яна бир муҳим фазилати – бу саҳоватдир. Ушбу ойда миллий қадриятларимиз ва анъаналаримиз, саховат каби инсонпарварлик  туйғуларимиз  янада  кенгроқ  намоён  бўлади. Азал-азалдан ушбу муборак ойда ёрдам ва кўмакка муҳтож инсонлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланган, яхши қўни-қўшничилик, қариндошлик ҳақларига мукаммал  риоя  қилиш, маҳалла-куйда  бир-бирига ёрдам бериш , беморлар ҳолидан хабар олиш, кексаларни йўқлаш, кўмакка муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлаш, болаларга ҳадялар бериш гўзал урф-одатларимиздан ҳисобланиб келинган .

            Рамазон – бундан ташқари , шундай  қадрли  ва  ғанимат ойдирки, унда тутилган рўзанинг савобини  бевосита  Аллоҳ таолонинг ўзи беради, ушбу ойда жаннат дарвозалари очилади, гуноҳлар мағфират қилинади, раҳм-шафқат кўрсатилади.  Ўзаро  бирдамлик, меҳрибонлик кўрсатиладиган, ушбу ойда инсонлар бир-бирлари ҳақида қайғуриб, хато-камчиликларини кечириб, хайрли  ишларда  ҳамкорлик  қилинадиган, мусулмонлар бир-бирини қўллаб, қариялар  зиёрат  қилинадиган, мусибатли  инсонлардан кўнгил сўралиб,  етимларга ҳар  томонлама кўмак бериладиган муқаддас ойдир.

             Бу жиҳат  мамлакатимизда  олиб  борилаётган  кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатига ҳам бевосита чамбарчас боғлиқдир. Ҳаётимиз кўрки, жамиятимиз файзи ўзаро аҳил-иноқликда. Мусулмонлар учун маънавий покланиш ва асрлар давомида шаклланган қадриятларимизга интилиш, инсонлар бир бирига меҳр-оқибат кўрсатишга, савобли ишларни қилишга ошиқадиган ушбу ойда Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан “Саҳоват ва коʻмак” ҳаракати доирасида кўплаб эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда. Улуғ айём кунларида саховатпеша ҳамюртларимизни ушбу умумхалқ ҳаракати янада бирлаштирмоқда.

             Шу боис Юртбошимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.  Бу умумхалқ ҳаракатининг йўлга қўйилиши халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Ушбу эзгу саъй-ҳаракатнинг муборак Рамазон ойида амалга оширилишида ҳам жуда катта маъно мужассам. Зеро бу айёмда амалга ошириладиган эҳсон ва хайриялар манзилли бўлади. Шу боис хайрли ташаббус  қанот  ёйиши учун  ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак.

            Муборак Рамазон ойини муносиб ўтказишимиз  учун  Яратгандан барчамизга куч-қувват  ва сабр-қаноат тилаб қоламан.  Юртимиз тинч, хаётимиз фаровон, осмонимиз мусаффо бўлсин!

   

Оқдарё туман Мактабгача таълим            

бўлими мудири: Асророва Бахтигул Аброровна


Киритилган вақти: 28/05/2020 08:30;   Кўрилганлиги: 183
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/qanoat-va-shukronalik-oyida-saxovatli-bolaylik
Чоп этилган вақт: 09/05/2021 13:38