Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани А.Темур МФЙ “Чайжовул” қишлоғида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган мактабгача таълим муассасаси очилди

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани А.Темур МФЙ “Чайжовул” қишлоғида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган мактабгача таълим муассасаси очилди.2018 йил 18 октябрь куни ушбу муассасанинг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

           

             Мамлакат тарақиёти таълим тарбияга барилаётган эьтибор ва ғамхўрликка боғлиқ, шу маьнода республикамизда соҳа ривожи йўлида кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда, жумладан, давлатимиз раҳбари томонидан таълимнинг илк буғуни бўлган мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришга катта эьтибор қаратилди.

             Ушбу ислоҳотлар самараси туманимиздаги мактабгача таълим тизимида ҳам номоён бўлмоқда.

             Дунёдаги энг ажойиб манзара-бола табассуми, унинг юзидаги акс этган беғуборлик ва самимият,болажон ўзбек халқи ўз дилбандини нафақат суйиб эркалайди балки унинг келажаги учун хам қайғуради.Болалар-қалбимиз қувончи,эртамиз ишончи ва келажагимиз давомчиларидир.Бу гулгул нихоллари тоза қалб ила улғайиши ва келажакка теран назар билан боқиши учун ҳар биримиз масьулдирмиз.

             Самарқанд вилояти Оқдарё тумани А.Темур МФЙ “Чайжовул” қишлоғида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган мактабгача таълим муассасаси замонавий типда, давлат талаблари асосида қурилган 30 сон рақам билан рўйхатдан ўтказилди.

            2018 йил 18 октябрь куни ушбу муассасанинг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

            Тадбирда туман ҳокими Ф.Н.Абилов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Н.С.Садинова, туман ИИБ ходимлари, туман ҳокимияти қурилиш бўлими, Бандликка кўмаклашиш марказидан, туман мактабгача таълим бўлими ходимлари ва мактабгача таълим муассасалари мудиралари ва нуроний отахон ва онахонлар,хамкор ташкилотлар иштирок этишди.

            Ушбу муассасада 4 та куни узайтирилган гурух,1 та қисқа муддатли гурух ташкил этилиб, 125 нафар болалар қамраб олинди.23 нафар фуқаролар иш билан таъминландилар. Ҳар бир гуруҳ учун машғулот хонаси ва ётоқхона, ошхона мавжуд бўлиб, барча хоналар замон талаблари асосида жихозланган.


Охирги ўзгариш вақти: 10/11/2018 11:02;   Кўрилганлиги: 453
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/samarqand-viloyati-oqdaryo-tumani-atemur-mfy-chayjovul-qishlogida-obod-qishloq-dasturiga-kiritilgan-maktabgacha-talim-muassasasi-ochildi
Чоп этилган вақт: 27/05/2020 09:43