Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

СИФАТЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШ МАҚСАДИМИЗДИР!

Мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк истиқлол туфайли Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан, миллий юксалиш сари дадил илгарилаб боримоқда. Бугунги кунда юртимизда тинчлик барқарорликни мустахкамлаш даврида юртбошимиз томонидан мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилаётганини айтиб ўтишимиз лозим. Ҳозирги кунга келиб мактабгача таълимни ривожлантириш мақсадида элликдан зиёд қарор, фармон буйруқ ва фармоишлар ишлаб чиқилди.
Ватанимиз эртанги куни ва истиқболини ҳал қиладиган ҳозирги ёш авлодни муносиб равишда камолга етказиш таълим тарбия сохасини замонавий даражада узлуксиз такомиллаштириб бориш билан боғлиқ.
Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, мактабгача таълим хизматларидан фойдаланишни янада яхшилаш уларнинг тўлақонли ҳаёт фаолияти учун қулай шарт шароитларни таъминлаш ва ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш олдимизга қўйган энг долзарб вазифамиздир.
Ўсиб келаётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари, ҳамда усулларини жорий этиш, мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича Оқдарё туманида хам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Оқдарё туманида 35 та махалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, мактабгача таълим ёшидаги 3-7 ёшли болаларимиз 12787 нафарни ташкил этади. Жумладан 2017 йил якунида болаларни мактабгача таълимга жалб қилиниши ва қамров фоизимиз 12.8% ташкил этса, 2018 йил якунига кўра 27.4%ни, 2019 йил якунида эса 50.2% фоизни ташкил этди.
2017 йилда туманда фақат 24 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилган бўлса, бугунги кунда 27 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 3894 нафар, 7 та давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 675 нафар, 2 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 114 нафар ва 68 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 1700 нафар, жами 6383 нафар тарбияланувчиларимиз сифатли мактабгача таълимга жалб қилинди. 2020 йил якунига қадар қамров кўрсаткичимизни туманда 65% га етазишни режалаштириб, бу бўйича қатий чора-тадбирлар белгиланиб йўл хариталари ишлаб чиқганмиз.
3та давлат мактабгача таълим ташкилотларини фаолиятини қайтадан ташкил этиш ҳисобига 45 дан зиёд, 7 та давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 83 дан зиёд, 2 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 15 дан зиёд иш ўринлари яратилиб, педагог, тарбиячи, хамшира ва омбор мудирлари иш билан таъминланди.
Шуни алоҳида айтишимиз жоизки аҳоли кам бўлган туманимизнинг чекка-чекка қишлоқларида фаолияти йўлга қўйилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг хар бирида хотин-қизларимиз учун 2 тадан иш ўринлари яратилиб, жами қишлоқ жойларида иш тополмай қийналиб юрган 136 нафар хотин қизларимиз иш билан таъминланди.
Бундан ташқари қурулиш ва таъмирлаш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда 3,26,13,21,25 мактабгача таълим ташкилотлари давлатимиз томонидан жорий таъмирланди. Жуда қисқа вақт икки йил давомида 5,7,10,11,16,18,28,30,32,36- сонли мактабгача таълим ташкилотлари “Обод қишлоқ дастури” ва “Инвестиция дастур”лари бўйича айримлари реканструкция қилинган бўлса, айримлари мукаммал таъмирланди. Мактабгача таълим ташкилотларида қисқа фурсат ичида моддий техника базалари яхшиланди. Тарбиячи педагоглар дидактик ўқув матераллари билан таъминланди.
2020 йилда хам 14,24,34-сонли мактабгача таълим ташкилотлари инвестиция дастури асосида таъмирланиши режалаштирилиб, Турон махалла фуқаролар йиғинига қарашли Арпа қишлоғида 50 ўринли Давлат мактабгача ташкилоти иш фаолияти йўлга қуйилиши арафасида турибди.
Сифатли мактабгача таълимни ривожлантириш асосларидан бири бошқарув ва педагог кадрларни тайёрлаш даражаси ва уларнинг малакасини ошириш хисобланади.
Мактабгача таълим ташкилотларидаги кадрларнинг салоҳияти бўйича хам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнига иннавацион ғоя ва технологияларни жорий этган холда тарбиячиларнинг комплекс ривожланишига йўналтирилган илмий амалий семенар тренинглар мунтазам ўтказиб келинмоқда. 2018 йил педагог кадрларимизни 18% олий малумотли бўлса бугунги кунга келиб, 57% ни ташкил этади. Бундан ташқари ёш авлодни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш мақсадида кўплаб тадбирлар, спорт мусабақолари, семинар ва давра сухбатлари хам ўтказилиб келинмоқда.
Мухтарам Президентимизнинг 2020 йил 24 январ куни Олий мажлисга йўллаган мурожатномасида ҳам мактабгача таълим соҳасига, тизимни янада ривожлантириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтдилар.
2020 йил “Илм-марифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йили деб эълон қилинди. Йилнинг номланиши хамда Президентимизнинг Олий мажлисга йўллаган мурожатномасида белгиланган устувор вазифалар хар бир раҳбарга улкан ишонч ва масулият юклайди. Ҳар биримизни янада ватанпарварликка чорлайди.
Шуни айтишимиз жоизки мактабгача таълим тизимида хали қилганимиздан кўра, қилишимиз лозим бўлган муҳум устувор вазифалар олдимизда турибди.
Мактабгача таълим тизимининг яхлит узлуксиз таълим тизимини мухум буғуни сифатида янада такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ҳамда моддий техник базасини мустахкамлаш уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш болаларни ҳар томонлама интеликтуал маънавий-эстетик ва жисмоний ривожлантирувчи замонавий таълим дастурлари ва технологияларини таълим-тарбия жараёнида жорий этиш уларнинг мактабга тайёргарлик даражасини тубдан ошириш бош мақсадимиздир.
Эртанги кунимиз ва келажагимиз айнан бугун мактабгача таълим ташкилотларида вояга етаётган, тарбияланаётган жажжи фарзандларимизга боғлиқ.

Оқдарё туман мактабгача таълим
бўлим мудири Бахтигул Асророва

Охирги ўзгариш вақти: 01/02/2020 10:21;   Кўрилганлиги: 81
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/sifatli-maktabgacha-talimni-rivojlantirish-bosh-maqsadimizdir
Чоп этилган вақт: 30/05/2020 17:49