Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

“Соғлом авлод-соғлом келажак” мавзусида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди

2021-йил 30-январь  туман мактабгача таълим  бўлими ва санитария эпидемиология осойишталиги  маркази ходимлари ҳамкорлигида  барча мактабгача таълим ташкилотларининг  ҳамширалари ва ошпазларига  “Соғлом авлод-соғлом келажак” мавзусида  ўқув  амалий семинар  бўлиб ўтди.

2021-йил 30-январь  туман мактабгача таълим  бўлими ва санитария эпидемиология осойишталиги  маркази ходимлари ҳамкорлигида  барча мактабгача таълим ташкилотларининг  ҳамширалари ва ошпазларига  “Соғлом авлод-соғлом келажак” мавзусида  ўқув  амалий семинар  бўлиб ўтди. Семинарда  мактабгача таълим бўлими мудири           Б. Асророва  ва СЕО  маркази раҳбари  Б.Маркаевлар иштирок этишди.  Семинарда  мактабгача таълим ташкилотларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, фойдаланиладиган технологик жиҳозлар, таомномаларнинг хилма-хиллиги, ошхона ва омборхонанинг санитария қоидалари, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли сақланиш қоидаларига амал қилиниши ҳамда  ошхоналарда  санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларнинг бажарилишига риоя қилиниши юзасидан  мутахассислар томонидан тушунчалар берилди.


Киритилган вақти: 01/02/2021 15:24;   Кўрилганлиги: 68
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/soglom-avlod-soglom-kelajak-mavzusida-oquv-amaliy-seminar-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 18/05/2021 11:37