Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Таълим сифатини янада ошириш бўйича давра суҳбати ўтказилди

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва  туман мактабгача таълим ташкилотлари  методистлари ва  тарбиячилари  билан  ташкилотнинг  ўқув-методик фаолияти,   илк ва мактабгача  ёшдаги  болаларнинг  ривожланишига  қўйиладиган  Давлат талаблари,  “Илк қадам “  ўқув дастури ва вариатив  дастурлар,  таълим-тарбия жараёнида  замонавий  ахборот технологияларидан  фойдаланиш   юзасидан давра суҳбати  ўтказди.

Суҳбат жараёнида  ташкилот методистлари ва тажрибали тарбиячилар  таълим сифатини янада ошириш  юзасидан  ўзларининг бир нечта  таклифларини  берди. Бўлим мудири томонидан берилган таклифлар инобатга олиниб,  таълим-тарбия жараёнида  йўл қўйилаётган камчиликлар ва муаммоларни  бартараф этиш  бўйича   топшириқлар  ва вазифалар  белгилаб  берилди.


Охирги ўзгариш вақти: 22/06/2021 15:37;   Кўрилганлиги: 43
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/talim-sifatini-yanada-oshirish-boyicha-davra-suhbati-otkazdi
Чоп этилган вақт: 29/07/2021 11:25