Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Таълим-тарбия самарадорлигини оширишда фаоллик марказларининг аҳамияти

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 5- сонли мактабгача таълим ташкилотида  2021 йил 19- февраль куни " Таълим-тарбия самарадорлигини оширишда фаоллик марказларининг аҳамияти" мавзусида  амалий ўқув семинари  бўлиб  ўтди. Семинарга туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Aсророва, мудир ўринбосари М.Саидкамолова, шуъба мудирлари, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва тарбиячилари иштирок этишди.

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 5- сонли мактабгача таълим ташкилотида  2021 йил 19- февраль куни " Таълим -тарбия самарадорлигини оширишда фаоллик марказларининг аҳамияти" мавзусида  амалий ўқув семинари  бўлиб  ўтди. Семинарга туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Aсророва, мудир ўринбосари М.Саидкамолова, шуъба мудирлари, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва тарбиячилари иштирок этишди. Семинарда 5-сонли МТТ тарбиячилари томонидан ноанъанавий машғулотлар, фаоллик марказларининг жиҳозланиши ва тарбиячилар томонидан тайёрланган қўл меҳнатлари, кўргазмалар намойиш  этилди.  Барча иштирокчилар  билан  фаоллик  марказларини  жиҳозлаш, машғулотларни ўтиш  жараёнида самарадорликка эришиш йўллари мавзусида савол-жавоблар ўтказилди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга тажрибали  методистлар,  МТТ директорлари ва тарбиячилар жавоб беришди.  Йўл қўйилган камчиликларни  бартараф  этиш  йўллари, таълим –тарбия сифатини кўтариш, болалар билан ишлаш, тарбиячининг муомала ва кийиниш маданияти, машғулотларда илғор педагогик технологияларни қўлла, янгиликлар  яратиш  метод ва усуллари  хусусида бўлим  мудири  Б.Aсророва ўз фикр ва таклифларини берди.


Киритилган вақти: 22/02/2021 06:09;   Кўрилганлиги: 63
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/talim-tarbiya-samaradorligini-oshirishda-faollik-markazlarining-ahamiyati
Чоп этилган вақт: 14/05/2021 22:34