Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Тумандаги 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўқув амалий семинари бўлиб ўтди

Тумандаги 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида  ўқув амалий семинари бўлиб ўтди.

Семинарда туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва, тумандаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидан тарбиячи ва педагог ходимлар, ташкилот директорлари ва  ота-оналар иштирок этишди. 6-сонли мактабгача таълим ташкилотида фаолият олиб бораётган барча  гуруҳлар  фаолияти ўрганиб чиқилди.

     Семинар давомида тарбиячилар томонидан тайёрланган “Очиқ мужассам” машҳулотлар кузатилди ва таҳлил қилинди. Тарбияланувчи болаларнинг ота-оналари билан ҳамкорликда "Отам-онам ва мен" деб номланган  мусобақа ташкил қилинди.

       Ривожланишидаги бешта фаолият бўйича ота-оналар ва тарбияланувчилар фаол иштирок этдилар.  Тадбир сўнгида тарбияланувчиларга  туман мактабгача таълим бўлими мудири  томонидан  фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар тақдим этилди.

Киритилган вақти: 04/03/2021 07:24;   Кўрилганлиги: 28
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/tumandagi-6-sonli-davlat-maktabgacha-talim-tashkilotida-oquv-amaliy-seminari-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 13/04/2021 05:37