Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Туманимизда Мактабгача таълим ташкилоти сони яна биттага кўпайди

Бугун 3-сектор ҳудуди Ойтамғали маҳалласида “Ердаги Юлдузчалар” номли 50 ўринли Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари С.Луқмонов, туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва, туман мактабгача таълим бўлими ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирок эишди.

Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари С.Луқмонов очиб бериб, маҳалла аҳлини ва мактабгача таълим тизими ходимларини янги “Ердаги Юлдузчалар” номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилганлиги билан табриклади.

   Мазкур мактабгача таълим муассасаси замонавий жиҳозлар билан таъминланган ва болажонлар учун барча қулайликлар яратилган бўлиб, 6 нафар ишсиз хотин- қизлар доимий иш ўрнига эга бўлишди.


Киритилган вақти: 07/05/2021 07:24;   Кўрилганлиги: 63
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/tumanimizda-maktabgacha-talim-tashkiloti-soni-yana-bittaga-kopaydi
Чоп этилган вақт: 19/06/2021 10:03