Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси”

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ўртасида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш, таълим-тарбия  жараёнига  илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари, “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида янги педагогик технологияларни жорий этиш, мактабгача таълим тизимида фаолият юритиб келаётган ёш ижодкор, истеъдодли  тарбиячи мутахассисларни  қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш мақсад қилиб қўйилган. Кўрик-танловда иштирокчилар бешта шарт асосида беллашдилар. Танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг чиқишлари адолатли баҳоланди ва ғолиблар аниқланди. Танловнинг туман босқичида 5- сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Шарипова Латофат барча шартларни аъло даражада бажариб фахрли 1-ўринга сазовор бўлди ва танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Кўрик-танлов ғолиблари  мактабгача  таълим бўлими мудири Б.Aсророва томонидан мақтов ёрлиқлари билан тақдирланди.


Киритилган вақти: 15/06/2021 07:08;   Кўрилганлиги: 146
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/yilning-eng-yaxshi-tarbiyachisi
Чоп этилган вақт: 25/01/2022 01:12