Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ” КАСБИЙ - КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Оқдарё  туман мактабгача таълим  бўлими тасарруфидаги   2-сектор  ҳудудида жойлашган  6, 8, 18, 19, 22, 28, 36-сонли мактабгача таълим ташкилотлари ўрта махсус мутахассис  тарбиячилари ўртасида  “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танлови бўлиб ўтди. 

Танловда тарбиячилар  5 та  шарт бўйича беллашди. Тарбиячилар ўзлари ясаган    қўл меҳнатларидан  машғулотлар давомида фойдаланиш усулларини,  “Илк қадам” давлат дастури ва Давлат талаблари ҳамда янги педагогик технологияларни ва касбий билимларини айниқса, келажагимиз бўлмиш ёш авлодни ҳар томонлама камол топишида ўзларининг турли методларидан  самарали фойдаланиш йўлларини маҳорат билан  амалий тарзда кўрсатиб берди. Ҳакамлар ҳайъати  барча шартлар бўйича юқори  натижаларга  эришган  22-сонли мактабгача таълим ташкилоти  тарбиячиси  Акбарова Чарос Баратовнани  ғолиб деб топди. Иштирокчилар мактабгача таълим бўлимининг  фахрий  ёрлиқлари билан тақдирланишди.


Киритилган вақти: 02/07/2021 08:38;   Кўрилганлиги: 112
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/yilning-eng-yaxshi-tarbiyachisi-kasbiy-korik-tanlovi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 25/01/2022 01:04