БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ!
Муҳтарам юртбошимиз 2017 йил 30 июнь куни республика "Камолот" қурултойида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун – 30 июнь санасини мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилди. Шундан буён 30 июнь куни юртимизда "Ёшлар куни" сифатида нишонлаб келинмоқда.
Азиз ёшлар ! биз сизларни Ватанимизнинг, жамиятимизнинг ҳал қилувчи кучи деб биламиз. Сиз Ўзбекистонимизнинг ёруғ ва фаровон истиқболини бунёд этишдек масъулиятли вазифаларни ҳал этишга қодирсиз.
Сизларнинг ҳар бирингизга эл-юртимиз фахрланадиган, жонажон Ўзбекистонимизнинг муносиб, маънан соғлом фарзанди, ҳақиқий инсон бўлиш бахти насиб этишини ҳамда куч-ғайрат ва шижоат ҳеч қачон тарк этмаслигини тилаймиз.
Ҳамиша халқимизнинг юксак ишончига муносиб бўлинг! Биз сизларга ишонамиз!
Ўзбекистоннинг буюк келажагини барпо этишга маҳкам бел боғлаган, Сиз азиз ёшларни “ Ёшлар куни “ билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шахсий ва ижтимоий ҳаётингизда янги ютуқ ва омадлар тилаймиз.
Ҳурмат билан
Асророва Бахтигул Аброровна
Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими мудири.
Киритилган вақти: 30/06/2021 10:07; Кўрилганлиги: 206
Чоп этилган вақт: 30/06/2022 19:13