Боғча мудиралари халқни олдида ҳисобот бермоқда
Эндиликда барча мактабгача таълим ташкилотларида болаларни дастлабки таълим-тарбиясини ривожлантириш, жамоада тарбиячилар ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш ва болаларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини тақсимлашда виждонан ёндашиш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасида қасамёд қилиб, халқни олдида бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисобот бериб боришлари белгиланди.
Шу муносабат билан, бугун 4-сектор ҳудудига қарашли 4-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида туман мактабгача таълим бўлими масъул ходимлари, ота-оналар иштирокида юқоридаги вазифалар юзасидан боғча мудирасининг ҳисоботи тингланди ҳамда келгусидаги режалар белгиланди. Шунингдек, тадбирда ота-оналар ўзларини ўйлантирган масалалар билан масъулларга мурожаат қилишди.
Киритилган вақти: 04/05/2021 13:42; Кўрилганлиги: 247
Чоп этилган вақт: 30/06/2022 19:57