Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Cеминар-тренинг ўтказилди

2021 йил  28-июнь куни  вилоят мактабгача таълим  бошқармаси  бошлиғи З.Жўраев раҳбарлигида Оқдарё Педагогика коллежининг фаоллар залида “Мактабгача таълим тизимида таълим-тарбия сифатини оширишда инновацион ёндашув” ва “Самарқанд маҳорат мактабини намунали ташкил этиш ва самарали йўлга қўйиш” мавзуларида  баҳс ва мунозара  тарзида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда  Пахтачи, Нарпай, Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон, Қўшработ, Пайариқ, Оқдарё ва Иштихон туманлари мактабгача таълим бўлими “Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик  хизматни   ташкил этиш шуъба” мудирлари,  тажрибали  мактабгача  таълим ташкилотлари  директорлари, методистлари, тарбиячилари ўзларининг таълим сифатини оширишдаги инновацион ғоялари ва таклифлари билан иштирок этишди. Семинар тренинг савол-жавоблар тарзида баҳс – мунозарага бой бўлди.


Киритилган вақти: 28/06/2021 15:59;   Кўрилганлиги: 178
 
Материал манзили: https://oqdaryomtb.uz/news/ceminar-trening-otkazildi
Чоп этилган вақт: 22/05/2022 19:55