“Ифодали ўқилган шеър” кўрик -танловининг II- ҳудудий босқичи бўлиб ўтди
Бугун Окдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида тумандаги 3-сектор ҳудудидаги 1, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Ифодали ўқилган шеър” кўрик -танловининг II- ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Кўрик-танловда тумандаги 3,5,11,13,21,27,30,34-сонли Мактабгача таълим ташкилотларининг I-босқичда ғолиб чиққан тарбияланувчилари иштирок этишди.
Кўрик -танлов жараёнлари бўйича 4 ёшдан- 5 ёшгача бўлган гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида 13-МТТ тарбияланувчиси Аламхонов Темурхон, 5 ёшдан -6 ёшгача бўлган гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида 34-МТТ тарбияланувчиси Элмуродова Иродахон, 6 ёшдан -7 ёшгача гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида 34-МТТ тарбияланувчиси Бахромов Дилшодхон, 21-сонли мактабгача таълим ташкилоти қисқа муддатли гуруҳ тарбияланувчиси Ҳошимхонова Зеболар ғолиб деб топилди ва кўрик танловнинг III-туман босқичига йўлланма олишди. Ғолиб тарбияланувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Киритилган вақти: 27/04/2021 06:25; Кўрилганлиги: 274
Чоп этилган вақт: 03/07/2022 10:42