Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

“Ижодкор тарбиячи “ кўрик-танлови бўлиб ўтди

Бугунги кун тарбиячиси ижодкор, талабчан, ўз ишининг устаси  бўлиши  муҳим  аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда мактабгача таълим ташкилотларид  таълим сифатини ошириш бўйича  бир қанча  ишлар амалга оширилмоқда.  22-июнь куни  Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 13-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ўртасида  “Ижодкор тарбиячи “ кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Танловда  тарбиячилар томонидан  ўзлари  ясаган  ижод  намуналари, қўл  меҳнатлари кўргазмалари  амалий машғулотлар асосида кўрсатиб берилди.   Туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва тарбиячиларнинг ижод намуналари билан яқиндан танишди  ва  тарбиячилар томонидан  қўл меҳнати асосида яратилган ўйинчоқлар ва турли буюмларнинг мазмун-моҳияти, машғулотлар жараёнида  қўлланиши, улардан фойдаланиш тартиби юзасидан тарбиячилар билан савол-жавоблар ўтказди ва энг  ижодкор  тарбиячиларни  рағбатлантирди.


Киритилган вақти: 22/06/2021 15:18;   Кўрилганлиги: 184
 
Материал манзили: https://oqdaryomtb.uz/news/ijodkor-tarbiyachi-korik-tanlovi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 24/05/2022 19:05