Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

“ИЖОДКОР ТАРБИЯЧИ” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси   Вазирлар Маҳкамасининг  2020 йил  22-декабрдаги  802-сонли  қарори билан тасдиқланган “Мактабгача  таълим ва тарбиянинг  давлат стандарти”ни  ижросини  таъминлаш  ҳамда  мактабгача  таълим  ташкилотлари педагог  ходимларининг инновацион  фаолиятини   қўллаб-қувватлаш,  илғор педагогик  тажрибаларни оммалаштириш, таълим-тарбия жараёнига   Илк ва мактабгача ёшдаги болалар  ривожланишига қўйиладиган  Давлат  талаблари, “Илк қадам”  Давлат  ўқув  дастури асосида янги  педагогик  технологияларни  жорий этиш, мактабгача таълим тизимида фаолият   юритиб келаётган  ёш ижодкор, истеъдодли  тарбиячи мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва уларни  рағбатлантириш  мақсадида  Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ўртасида  “Ижодкор тарбиячи”  кўрик-танловининг худуд босқичи  бўлиб ўтди. 

Кўрик-танловнинг туман босқичида  иштирок этиш учун  йўлланмани  қўлга киритган  1-7-13-22-24-34 –сонли мактабгача таълим ташкилотлари  тарбиячилари 5 та  шарт  асосида  беллашдилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан  қўл меҳнати асосида яратилган ўйинчоқлар ва турли буюмларнинг мазмун-моҳияти, машғулотлар жараёнида  қўлланиши, улардан фойдаланиш тартиби,  5та ривожлантирувчи  марказлар, “Илк қадам” давлат дастури  юзасидан  берилган саволларга  барча  тарбиячилар  жавоб  беришиб, ўз ижодкорлигини намоён қилишди. Тарбиячилар номинациялар бўйича ғолиб деб топилди ва  мактабгача таълим бўлими томонидан  фахрий ёрлиқ  билан тақдирланишди.


Киритилган вақти: 12/07/2021 17:21;   Кўрилганлиги: 180
 
Материал манзили: https://oqdaryomtb.uz/news/ijodkor-tarbiyachi-korik-tanlovining-tuman-bosqichi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 17/05/2022 04:57