Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ТАРБИЯЧИЛАРИ ЎРТАСИДА “ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ” КАСБИЙ - КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги  мактабгача таълим ташкилотлари  ўрта махсус маълумотли тарбиячилари ўртасида  2021 йил  1-июль куни  “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Ушбу бочқичда  1-секторда жойлашган  4, 7, 10, 13, 24, 32 – сонли мактабгача таълим ташкилотларининг  тарбиячилари     10-сонли мактабгача таълим ташкилотида  5 та шарт бўйича беллашдилар.

Танлов мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантиришга, уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштиришга, инновацион таълим технологияларни таълим-тарбия жараёнига жорий этишга қаратилди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан барча  шартларда педагогик  маҳоратини намойиш қилган 7-сонли  мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси  Сулаймонова  Дурдона  ғолиб  деб топилди. Танлов иштирокчилари мактабгача таълим бўлимининг  фахрий  ёрлиқлари билан такдирланди.


Киритилган вақти: 02/07/2021 08:14;   Кўрилганлиги: 192
 
Материал манзили: https://oqdaryomtb.uz/news/maktabgacha-talim-tashkilotlari-tarbiyachilari-ortasida-yilning-eng-yaxshi-tarbiyachisi-kasbiy-korik-tanlovi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 24/05/2022 18:15