Навоийхонлик тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Тумандаги 3,30-сонли мактабида мактабгача таълим ташкилотолари тарбияланувчилари иштирокида ўтказилган тадбир жаҳон адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшган улуғ аллома Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, унинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини чуқур англашга хизмат қилди.

Тадбирда ижодкорлар, ўқитувчилар томонидан Навоий ижодининг ўзига хос жиҳатлари, асарларидаги инсонийлик, ватанпарварлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва эзгулик ғоялари тараннуми ҳақида кенг маълумотлар берилди. Жажжи болажонлар томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари, уларнинг бийрон тилидан учган Навоий ғазал ва рубоийлари йиғилганларга манзур бўлди.
Киритилган вақти: 08/02/2021 13:27; Кўрилганлиги: 308
Чоп этилган вақт: 17/05/2022 04:11