Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сафи янада кенгаймоқда

Бугунги  кунда  Оқдарё  тумани Янгиравот-2  МФЙ  Уклон қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури асосида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тадбиркор Маликова Олтиной ташаббуси билан  ташкил этилган  оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбири  ҳам  шулар жумласидандир. Шу вақтгача Уклон қишлоғида  ҳеч қандай  турдаги мактабгача таълим ташкилотлари  фаолияти йўлга қўйилмаган эди. Бугунги  оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг  очилиши  бутун  қишлоқ аҳлини  хурсанд қилди.

Тадбирда Мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва, туман мактабгача таълим бўлими ходимлари  ва маҳалла фуқаролари иштирок этишди. Тадбирни  туман Мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва очиб бериб, маҳалла аҳлини ва мактабгача таълим тизими ходимларини янги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини  фойдаланишга топширилганлиги билан табриклади. Оилавий нодавлат мактабгача таълим  ташкилотига  қишлоқдаги  3-7 ёшли    қамраб олинмаган 25 нафар болажонлар қабул қилинди. 2 нафар ишсиз хотин-қизлар иш билан таъминланди. Тадбир давомида болажонлар томонидан ижро этилган ашула ва рақс ҳамда ифодали ўқилган шеърлар тадбир қатнашчиларига  кўтаринки  кайфият  бағишлади.


Киритилган вақти: 30/06/2021 16:50;   Кўрилганлиги: 162
 
Материал манзили: https://oqdaryomtb.uz/news/oilaviy-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasalari-safi-yanada-kengaymoqda
Чоп этилган вақт: 17/05/2022 03:46