“Соғлом авлод-соғлом келажак” мавзусида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди
2021-йил 30-январь туман мактабгача таълим бўлими ва санитария эпидемиология осойишталиги маркази ходимлари ҳамкорлигида барча мактабгача таълим ташкилотларининг ҳамширалари ва ошпазларига “Соғлом авлод-соғлом келажак” мавзусида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.
2021-йил 30-январь туман мактабгача таълим бўлими ва санитария эпидемиология осойишталиги маркази ходимлари ҳамкорлигида барча мактабгача таълим ташкилотларининг ҳамширалари ва ошпазларига “Соғлом авлод-соғлом келажак” мавзусида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда мактабгача таълим бўлими мудири Б. Асророва ва СЕО маркази раҳбари Б.Маркаевлар иштирок этишди. Семинарда мактабгача таълим ташкилотларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, фойдаланиладиган технологик жиҳозлар, таомномаларнинг хилма-хиллиги, ошхона ва омборхонанинг санитария қоидалари, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли сақланиш қоидаларига амал қилиниши ҳамда ошхоналарда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларнинг бажарилишига риоя қилиниши юзасидан мутахассислар томонидан тушунчалар берилди.
Киритилган вақти: 01/02/2021 15:24; Кўрилганлиги: 335
Чоп этилган вақт: 03/07/2022 11:08