Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Соғлом овқатлантиришни таъминлаш бўйича сухбат ўтказилди

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 24-сонли мактабгача таълим ташкилотида  вилоят мактабгача таълим бошқармаси Соғлом овқатлантиришни  таъминлаш  бўйича мутахассис Ф.Қосимов   туман мактабгача таълим ташкилотларининг хўжалик мудирлари ва ҳамшираларига Вазирлар Маҳкамасининг2019 йил  25-июлдаги 626-сон қарорига асосан давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби, мактабгача таълим ташкилотларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, тарбияланувчиларнинг белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда овқатланишини ташкил этиш, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини кафолатлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш ҳамда сақлаш қоидалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилиш тўғрисида  сухбат ўтказди.

 

 Хўжалик мудирлари ва ҳамширалар томонидан фаолиятларига оид берилган саволларга  мутахассис томонидан аниқ ва тўлиқ жавоб берилди. Кун тартибидаги масала юзасидан чора-тадбирлар  белгилаб олинди.


Киритилган вақти: 16/06/2021 13:39;   Кўрилганлиги: 204
 
Материал манзили: https://oqdaryomtb.uz/news/soglom-ovqatlantirishni-taminlash-boyicha-suxbat-otkazildi
Чоп этилган вақт: 30/06/2022 19:56