Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

ТУМАНИМИЗДА ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ СОНИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, мактабгача таълим тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолига мактабгача таълим хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда соҳада нодавлат секторнинг улушини ошириш мақсадида жорий йилнинг 8-июль куни Оқдарё  тумани  Янгиқишлоқ МФЙ  Мавлум қишлоғида  тадбиркор Қўчқорова  Зарнигор ташаббуси билан оилавий нодавлат  мактабгача  таълим  ташкилотининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва, туман мактабгача таълим бўлими ходимлари,  маҳалла фаоллари ва ота-оналар иштирок эишди.

Тадбирни Мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва очиб бериб, маҳалла аҳлини ва мактабгача таълим тизими ходимларини янги оилавий нодавлат  мактабгача  таълим ташкилотини  фойдаланишга топширилганлиги билан табриклади.

  Ташкил этилган  ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига   ҳудуддаги  қамраб олинмаган  25 нафар болажонлар қабул қилинди ва 2 нафар ишсиз хотин-қизлар иш билан таъминланди.


Киритилган вақти: 09/07/2021 07:59;   Кўрилганлиги: 266
 
Материал манзили: https://oqdaryomtb.uz/news/tumanimizda-oilaviy-nodavlat-maktabgacha-talim-tashkilotlari-soni-yana-bittaga-kopaydi
Чоп этилган вақт: 30/06/2022 18:51