“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танлови секторлар кесимида давом этмоқда
Ҳар йили анъанага айланган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ўртасида бўлиб ўтадиган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танлови жорий йилнинг 1-июль куни Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 3-сектор ҳудудида жойлашган 1, 3, 11, 14, 21, 27, 30, 34-сонли мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ўртасида бўлиб ўтди.
Кўрик-танловда мактабгача таълим жараёнидаги ўқитиш методикаси, тизимга оид янгиликлар, яратилган ижодий ишлар, кўргазмали ва дидактик материалларни таълим-тарбия жараёнига татбиқ этилиши бўйича тарбиячилар педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятларини намоён қилишиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан 5 та шарт бўйича 5 баллик тизимда баҳоланди. Танловда барча шартлар бўйича юқори кўрсаткични эгаллаган 30-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Бахромова Шохиста фахрли 1-ўринни олиб, танловнинг мутлоқ ғолиби деб топилди. Барча иштирокчилар мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.
Киритилган вақти: 02/07/2021 08:52; Кўрилганлиги: 201
Чоп этилган вақт: 30/06/2022 19:28